Манчестер жамоалари Дюмфрис учун курашади
Бу футболчига “Барселона” ҳам қизиқиш билдираётгани хабар қилинганди.
ФОТО: Getty images
"Интер" ҳимоячиси Дензел Дюмфрис фаолиятини Англияда давом эттириши мумкин, деб хабар беради Football Insider.
Манбага кўра, 29 ёшли нидерландиялик футболчига "Манчестер Сити" ва "Манчестер Юнайтед" даъвогарлик қилмоқда. Ҳар иккала клуб ҳам футболчини яқин трансферлар даврида ўз сафига қўшиб олмоқчи.
Дюмфрис "Интер" сафида 181 та ўйинда майдонга тушиб, 23 та гол урган ва 26 та голли узатмани амалга оширган.
Бу футболчига “Барселона” ҳам қизиқиш билдираётгани хабар қилинганди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист