locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Манчестер Юнайтед»га «Реал» футболчиси керак

“МЮ” мадридликлар юлдузи учун 100 млн евро сарфлашга тайёр.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Манчестер Юнайтед»га «Реал» футболчиси керак
ФОТО: Getty images

"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Рубен Аморим 2026 йилда ярим ҳимоя чизиғини кучайтирмоқчи.

Fijaches хабарига кўра, “қизил иблислар”нинг асосий трансфер мақсади "Реал"дан 27 ёшли уругвайлик Федерико Вальвердени сотиб олиш ҳисобланади.

Қайд этилишича, “МЮ” мадридликлар юлдузи учун 100 млн евро сарфлашга тайёр.

Вальверденинг ўзига кўп миллионли маош таклиф қилинади, бироқ аниқ рақамлар ҳозирча айтилмаяпти.

Эслатиб ўтамиз, Вальверде "Реал"да 2016 йилдан буён ўйнаб келмоқда. Ярим ҳимоячи ўтган мавсумда Ла Лигада 36 та ўйинда 6 та гол урди ва 4 та голга ассистентлик қилди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг