\"Манчестер Юнайтед\"га Коне трансфери бўйича муддат қўйилди
Ҳозирча клублар ўртасидаги музокаралар давом этмоқда.
Фото: Getty Images
"Манчестер Юнайтед" "Рома" ярим ҳимоячиси Ману Коне трансферини якунлаш учун белгиланган муддат ичида қарор қабул қилиши керак.
Хабарларга кўра, римликлар футболчининг келажагини имконияти борича тезроқ ҳал қилишни истамоқда ва инглиз клубига музокараларни якунлаш учун аниқ муддат берган. Агар шу вақт ичида келишувга эришилмаса, "Рома" бошқа таклифларни кўриб чиқишга тайёр.
Аввалроқ "Манчестер Юнайтед" ва футболчининг вакиллари шахсий шартнома борасида келишувга яқин экани, трансфер суммаси эса бонуслар билан бирга 60 миллион еврогача етиши мумкинлиги хабар қилинганди. Ҳозирча клублар ўртасидаги музокаралар давом этмоқда.
Насрулло Каримов
Журналист