locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Манчестер Юнайтед» Жоб Беллингемга қизиқишни қайта тиклади — TEAMtalk

Transfermarkt маълумотларига кўра, футболчининг бозор қиймати 30 миллион еврони ташкил этади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Манчестер Юнайтед» Жоб Беллингемга қизиқишни қайта тиклади — TEAMtalk
ФОТО: Getty images

«Манчестер Юнайтед» Германиянинг «Боруссия Д» клуби ярим ҳимоячиси Жоб Беллингемга бўлган қизиқишини яна тиклади. Бу ҳақда TEAMtalk хабар бермоқда.

Манбага кўра, «қизил иблислар» ўтган ёздаёқ 20 ёшли футболчига қизиқиш билдирган. Ўша пайтда у «Сандерленд»га Чемпионшип плей-оффи орқали Премьер-лигага чиқишда ёрдам берган эди. Бироқ Беллингем ўз акаси — Жуд Беллингем йўлидан боришни маъқул кўриб, «Реал Мадрид» эмас, балки «Боруссия Д»ни танлади.

Дастлаб футболчи дортмундликлар сафида мослашишда қийинчиликларга дуч келди, аммо кейинчалик у мунтазам ўйин амалиётига эга бўлиб, барча мусобақаларда 44 та учрашувда иштирок этди. Бу эса «Манчестер Юнайтед»нинг диққатини яна ўзига қаратди — клуб ярим ҳимоя чизиғини кучайтириш вариантларини кўриб чиқмоқда.

Transfermarkt маълумотларига кўра, футболчининг бозор қиймати 30 миллион еврони ташкил этади.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг