locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Манчестер Юнайтед жаҳон чемпионини сотиб олмоқчи

24 ёшли футболчи «қизил иблислар»нинг устувор трансфер мақсадларидан бири ҳисобланади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

«Манчестер Юнайтед» келаси ёзги трансфер ойнасида «Атлетик Бильбао» ва Испания терма жамоаси вингери Нико Уильямсни таркибига қўшишни режалаштирмоқда. The Telegraph хабарига кўра, 24 ёшли футболчи «қизил иблислар»нинг устувор трансфер мақсадларидан бири ҳисобланади.

Манбага кўра, Уильямснинг «Атлетик Бильбао» билан шартномасида 95 миллион евро миқдорида товон пули белгиланган. «Манчестер Юнайтед» ушбу суммани тўлашга ва футболчини трансфер қилиш учун мазкур бандни фаоллаштиришга тайёр.

Нико Уильямс жорий мавсум Ла Лигада 6 та учрашувда 1 та гол урган. Испаниялик футболчи 2025 йилда «Атлетик Бильбао» билан шартномасини 2035 йилгача узайтирган.

Маълумот учун, Нико Уильямс 2026 йилги Жаҳон чемпионатида Испания терма жамоаси сафида ғолиб чиққан футболчилардан бири ҳисобланади. Трансфер амалга ошса, 95 миллион евролик сумма «Манчестер Юнайтед» тарихидаги энг йирик харидлардан бирига айланиши мумкин.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг