locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

“Манчестер Юнайтед” Жан-Филипп Матетани нишонга олди

Манчестер клуби француз футболчисини Бенжамин Шешко учун рақобатни ошира оладиган вариантлардан бири сифатида кўриб чиқмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
“Манчестер Юнайтед” Жан-Филипп Матетани нишонга олди
Фото: Getty Images

“Манчестер Юнайтед” ҳужум чизиғини кучайтириш мақсадида “Кристал Пэлас” форварди Жан-Филипп Матетага қизиқиш билдирмоқда. Манчестер клуби француз футболчисини Бенжамин Шешко учун рақобатни ошира оладиган вариантлардан бири сифатида кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда TEAMtalk нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, 29 ёшли ҳужумчи “Манчестер Юнайтед” спорт директори Жейсон Уилкокснинг трансфер рўйхатидан жой олган. Клуб янги марказий ҳужумчи сотиб олиш имкониятларини ўрганмоқда, бироқ ушбу позиция учун ажратиладиган маблағ чекланган — жамоанинг асосий трансфер устуворлиги ярим ҳимояни кучайтириш бўлиб қолмоқда.

“Манчестер Юнайтед” ва Матетанинг вакиллари ўртасида дастлабки алоқалар ҳам бўлиб ўтган. Ҳозирча музокаралар расмий таклиф босқичига ўтмаган. Француз футболчиси Премьер-лигадаги тажрибаси ва жисмоний имкониятлари сабаб Манчестер клуби учун ҳужум чизиғини кучайтириш вариантларидан бири сифатида баҳоланмоқда.

Маълумот учун, Матета 2026/27-йилги АПЛ мавсумида ҳозирча атиги 1 та учрашувда 62 дақиқа майдонда ҳаракат қилди ва гол ура олмади — шундан сўнг жароҳат сабаб сафдан чиқди. Унинг “Кристал Пэлас” билан шартномаси 2027-йил ёзигача амал қилади, Transfermarkt футболчининг бозор қийматини 30 миллион еврога баҳоламоқда.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг