locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

\"Манчестер Юнайтед\" \"Ювентус\" ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда

"Ювентус" эса футболчини фақат ўз талабларига мос келадиган таклиф тушган тақдирдагина қўйиб юборишга тайёр.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

"Манчестер Юнайтед" ёзги трансфер ойнасида ҳужум чизиғини кучайтириш устида ишламоқда. Италиялик журналист Руди Галеттининг маълумотига кўра, инглиз гранди "Ювентус" ҳужумчиси Душан Влаховични ўз сафига қўшиб олиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Футболчининг тахминий трансфер нархи 50 миллион евро деб баҳоланмоқда.

Манбага кўра, "Манчестер Юнайтед" раҳбарияти сербиялик ҳужумчини Рубен Аморим жамоаси ҳужумини кучайтириш учун асосий номзодлардан бири сифатида баҳоламоқда. Клуб яқин кунларда трансфер шартлари юзасидан вазиятни ўрганишни давом эттиради.

"Ювентус" эса футболчини фақат ўз талабларига мос келадиган таклиф тушган тақдирдагина қўйиб юборишга тайёр. Турин клуби 26 ёшли ҳужумчи учун камида 50 миллион евро ишлаб олишни мақсад қилган.

Эслатиб ўтамиз, Душан Влахович 2022-йилда "Фиорентина"дан "Ювентус" сафига келиб қўшилган эди. Ўтган мавсум давомида у барча мусобақаларда жамоаси сафида муҳим ўйинларда иштирок этиб, Серия А ва Европа майдонларида ўзининг асосий ҳужумчилардан бири эканини намоён этди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг