«Манчестер Юнайтед» Юссуф Фофанага қизиқиш билдирмоқда
«Манчестер Юнайтед» «Милан»га тегишли бўлган ва айни пайтда «Севилья»да ижара асосида тўп тепаётган франциялик ярим ҳимоячи Юссуф Фофанага қизиқиш билдирмоқда. Англия клуби 27 ёшли футболчининг жорий мавсумдаги ўйинларини мунтазам кузатиб бормоқда. Бу ҳақда Ficherio нашри хабар бермоқда.
Манбага кўра, «Манчестер Юнайтед» скаутлари Фофананинг «Севилья» сафидаги уй ва сафар учрашувларини бевосита стадиондан кузатган. Франциялик футболчининг Андалусия клубидаги муваффақиятли ўйинлари Премьер-лига вакилининг эътиборини тортган. Шу билан бирга, Бундеслига клублари ҳам футболчининг ҳолатини кузатмоқда.
Фофана «Милан»дан «Севилья»га 2027 йил 30 июнига қадар ижара асосида ўтган ва келишувда футболчини сотиб олиш ҳуқуқи кўзда тутилмаган. «Милан» ярим ҳимоячини тахминан 20 миллион еврога баҳоламоқда. Фофанани доимий асосда ўз сафида олиб қолиш «Севилья» учун молиявий жиҳатдан мураккаб вазифа бўлиб турибди.
Маълумот учун, Юссуф Фофана жорий мавсум Ла Лигада 4 та учрашувда майдонга тушиб, 1 та гол урган. Франция терма жамоаси сафида эса у ҳозиргача 25 та ўйинда 3 та гол қайд этган.