locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Манчестер Юнайтед» ёзги илк трансферни амалга оширди

26 ёшли ярим ҳимоячи “Аталанта” сафида 2022 йилдан буён тўп суриб келмоқда.
«Манчестер Юнайтед» ёзги илк трансферни амалга оширди
ФОТО: Getty images

“Манчестер Юнайтед” клуби ёзги трансфер ойнасини илк харид билан очди. Бу ҳақда таниқли инсайдер Фабрицио Романо маълум қилди.

Манбага кўра, “қизил иблислар” ва “Аталанта” ўртасида бразилиялик ярим ҳимоячи Эдерсон трансфери бўйича барча ҳужжатлар имзоланган.

Келишув қиймати 45 миллион еврога баҳоланмоқда. Футболчи билан расмий шартнома яқин вақт ичида имзоланиши кутилмоқда. Қайд этилишича, шахсий шартнома шартлари томонлар ўртасида яна май ойидаёқ келишиб олинган.

26 ёшли ярим ҳимоячи “Аталанта” сафида 2022 йилдан буён тўп суриб келмоқда. Жорий мавсумда у барча мусобақаларда 41 ўйинда иштирок этиб, 3 та гол ва 1 та ассист қайд этди.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг