locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

\"Манчестер Юнайтед\" ёзда \"Милан\" дарвозабонини сотиб олмоқчи

Инглиз клуби аллақачон Меньян бўйича сўров юборган
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
"Манчестер Юнайтед" ёзда "Милан" дарвозабонини сотиб олмоқчи
Фото: Getty Images

"Манчестер Юнайтед" клуби "Милан" ва Франция терма жамоаси дарвозабони Майк Меньянни сотиб олмоқчи. Бу ҳақда инсайдер Николо Скира ўз ижтимоий тармоқларида маълум қилди.

Манбага кўра, “қизил иблислар” 29 ёшли дарвозабоннинг трансфери бўйича расмий сўров юборган.

Аввалроқ Андре Онана ва Алтай Байиндир жамоани ёзда тарк этиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалганди.

Меньян “Милан” сафида жорий мавсум жами 52 та ўйин ўтказиб, 14 та ўйинда дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди. Унинг "россонери" клуби билан тузилган амалдаги шартномаси 2026 йилнинг ярмигача амал қилади.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг