locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Манчестер Юнайтед» ёзда Эдерсонни ўз сафига қўшиб олмоқчи

Футболчининг трансфер қиймати 45 миллион еврони ташкил этмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Манчестер Юнайтед» ёзда Эдерсонни ўз сафига қўшиб олмоқчи
ФОТО: Getty images

Англиянинг «Манчестер Юнайтед» клуби ёзги трансфер ойларида «Аталанта» ярим ҳимоячиси Эдерсонни сафга қўшиб олишни режалаштирмоқда.

Футболчига шунингдек Испаниянинг «Атлетико» клуби ҳам қизиқиш билдирган. Бироқ «қизил иблислар» Мадрид клубидан олдинда турибди. Испан клуби Эдерсон учун «Аталанта» талаб қилаётган суммани тўлашга шошилмаяпти, холос. «Манчестер Юнайтед» эса Италия клубининг молиявий талабларини қондиришга тайёрлигини аллақачон билдирган.

Эдерсон «Аталанта» сафида жами 178 та учрашувда иштирок этган, унда 15 та гол урган ва 5 та ассист қайд этган. Transfermarkt маълумотига кўра, футболчининг бозор қиймати 40 млн евро атрофида баҳоланмоқда.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг