«Манчестер Юнайтед» ёзда 5 нафар футболчини ўз сафига қўшиб олмоқчи
Бу ҳақда The Sun хабар берди.
ФОТО: Getty images
«Манчестер Юнайтед» келаси мавсумда жамоани кучайтириш учун камида бешта янги футболчиларни сотиб олишни мақсад қилган. Бу ҳақда The Sun хабар берди.
«Қизил иблислар»нинг асосий режаси – учта марказий ярим ҳимоячи, бирта чап ҳимоячи ва бирта эҳтиёт ҳужумчини олиш.
Манбага кўра, жамоага шунингдек Сенне Ламменсни алмаштириши мумкин бўлган янги дарвозабон ҳам қўшилиши мумкин. Айтилишича, «Манчестер Юнайтед» диққатини асосан АПЛ клублари футболчиларига қаратган.
Яқин вақтларда жамоа томонидан қуйидаги футболчилар кузатилмоқда: Эллиот Андерсон («Ноттингем Форест»), Сандро Тонали («Ньюкасл»), Алекс Скотт («Борнмут»), Адам Уортон («Кристал Пэлас») ва Карлос Балеба («Брайтон»).
Розикжон Султонмуродов
Журналист