locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

\"Манчестер Юнайтед\" ёзда 2 нафар янги дарвозабон билан шартнома имзоламоқчи

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
"Манчестер Юнайтед" ёзда 2 нафар янги дарвозабон билан шартнома имзоламоқчи
Фото: Getty Images

"Манчестер Юнайтед" раҳбарияти ёзги трансфер бозорида бирйўла 2 нафар янги дарвозабонни сотиб олишни режалаштирмоқда.

TalkSport журналисти Алекс Крук хабар беришича, “қизил иблислар” асосий дарвозабондан ташқари, захира посбонини ҳам ўз сафига қўшиб олишни истайди.

Айтиш керакки, камерунлик Андре Онананинг ишончсиз ўйинлари сабаб “Ньюкасл”га қарши баҳсда иштирок этмади. Захира дарвозабони Томас Хитон ҳамон шартномасини узайтирмаяпти ва ёзда жамоани тарк этиши мумкин. Ҳозирда манкунианликлар Аарон Рамсдейл, Жион Сузуки, Барт Вербругген ва Жеймс Траффордни ҳам кузатиб бормоқда.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг