«Манчестер Юнайтед» Влаховичнинг трансферидан воз кечди
Фото: Getty Images
“Ювентус” ҳужумчиси Душан Влаҳович “Манчестер Юнайтед” ўтиши амалга ошмайдиган бўлди. Бу ҳақда Fichajes хабар берди.
Манбага кўра, “қизил иблислар” сербиялик 25 ёшли форварднинг трансферидан воз кечган.
Футболчининг ўзи Туриндаги ҳолатидан мамнун эмас. “Ювентус” ёзги трансфер ойнаси вақтида Канада терма жамоаси форварди Жонатан Девидни харид қилганидан сўнг, бош мураббий Игор Тудор Влаҳовични захира футболчисига айлантирган.
Душан Влаҳович 2024/25 йилги мавсумда “Ювентус” сафида жами 44 та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 17 та гол ва 5 та голли узатма ёздириб қўйган. Унинг туринликлар билан шартномаси 2026 йилнинг ёзига қадар амал қилади.
Розикжон Султонмуродов
Журналист