locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Манчестер Юнайтед» ва «Ювентус» Жон Лукуми учун курашмоқда

Transfermarkt маълумотига кўра, унинг бозор қиймати 22 миллион еврони ташкил этади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Манчестер Юнайтед» ва «Ювентус» Жон Лукуми учун курашмоқда
ФОТО: Getty images

Англиянинг «Манчестер Юнайтед» ва Италиянинг «Ювентус» клублари «Болонья» ҳамда Колумбия терма жамоаси марказий ҳимоячиси Жон Лукумига қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда Corriere dello Sport нашри хабар тарқатди.

Манба маълумотига кўра, туринликлар 28 ёшли ҳимоячи учун 18 миллион евро таклиф қилган, аммо «Болонья» ушбу таклифни рад этган.

Шу билан бирга, «Манчестер Юнайтед» италияликлардан кўра яхшироқ молиявий таклиф билан чиқиш имкониятига эга экани таъкидланмоқда. Бироқ инглиз клуби қанча маблағ таклиф қилишга тайёр экани ҳозирча маълум қилинмаган.

Жон Лукуми 2026 йилги жаҳон чемпионатида Колумбия терма жамоаси сафида 5 та учрашувда майдонга тушди.

У ўтган мавсум клуб миқёсида 43 та ўйинда иштирок этиб, 1 та гол ва 1 та голли узатма муаллифи бўлди.

Колумбиялик ҳимоячининг «Болонья» билан амалдаги шартномаси 2027 йил ёзига қадар амал қилади. Transfermarkt маълумотига кўра, унинг бозор қиймати 22 миллион еврони ташкил этади.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг