locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

“Манчестер Юнайтед” ва “Тоттенҳэм” Тресолдига қизиқмоқда

Ҳар икки клуб вакиллари 22 ёшли футболчини Чемпионлар лигасида “Астон Вилла”га қарши учрашувда бевосита кузатган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

Англия Премьер-лигасининг “Манчестер Юнайтед” ва “Тоттенҳэм” клублари “Брюгге” ҳужумчиси Николо Тресолдига қизиқиш билдирмоқда. Ҳар икки клуб вакиллари 22 ёшли футболчини Чемпионлар лигасида “Астон Вилла”га қарши учрашувда бевосита кузатган. Бу ҳақда TEAMtalk хабар берди.

Тресолди мазкур баҳсда “Брюгге”нинг голларидан бирини пенальтидан урди, бироқ Бельгия клуби 2:3 ҳисобида мағлуб бўлди. “Тоттенҳэм” футболчини ҳужум чизиғини кучайтириш учун жиддий вариантлардан бири сифатида кўрмоқда. “Манчестер Юнайтед” эса уни келажак учун истиқболли ҳужумчи сифатида кузатмоқда.

Германия U-21 терма жамоаси футболчиси ўтган мавсум барча мусобақаларда 23 та гол урган. Унинг ўйинлари аввалроқ “Барселона”нинг ҳам эътиборини тортган. Жорий мавсумда эса Тресолди 7 та учрашувда 5 та гол қайд этган.

Маълумот учун, Тресолдининг бозор қиймати 25 миллион евро атрофида баҳоланмоқда. Айрим манбаларга кўра, “Брюгге” футболчи учун 45–50 миллион евро талаб қилиши мумкин.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг