“Манчестер Юнайтед” ва “Ливерпуль” бир футболчи учун курашга киришди
“Ньюкасл” ҳимоячиси Малик Тиау Англиянинг икки гранд клуби эътиборига тушди. 25 ёшли германиялик футболчига “Манчестер Юнайтед” ва “Ливерпуль” қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда инсайдер Экрем Конур маълум қилди.
Манбага кўра, ҳар икки клуб Тиаунинг ўйинларини диққат билан кузатиб бормоқда ва уни келгуси трансфер ойналари учун номзодлардан бири сифатида кўриб чиқмоқда. Ҳозирча “Ньюкасл”га расмий таклиф юборилгани ёки клублар ўртасида музокаралар бошлангани ҳақида маълумот йўқ.
Тиау “Ньюкасл”нинг асосий марказий ҳимоячиларидан бири ҳисобланади. Германиялик футболчи жорий Премьер-лига мавсумининг дастлабки учта учрашувида тўлиқ 90 дақиқадан майдонда ҳаракат қилди. Унинг ишончли ўйинлари Англиянинг етакчи клублари эътиборини тортмоқда.
Маълумот учун, Малик Тиау “Ньюкасл” сафига 2025 йил август ойида “Милан”дан 35 миллион евро эвазига кўчиб ўтган. Унинг инглиз клуби билан амалдаги шартномаси 2029 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган, футболчининг бозор қиймати эса 45 миллион еврога баҳоланмоқда.