locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Манчестер Юнайтед» Тоуни билан шартнома имзоламайди

Жорий мавсумда англиялик футболчи барча турнирларда 18 та ўйин ўтказиб, 12 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Манчестер Юнайтед» Тоуни билан шартнома имзоламайди
ФОТО: Getty images

"Манчестер Юнайтед" ҳужумчи Бенжамин Шешко жароҳат олганига қарамай, "Ал-Аҳли" ҳужумчиси Иван Тоуни билан шартнома имзоламайди, деб хабар беради TEAMtalk.

Манбага кўра, "қизил иблислар" ҳужумчи сифатида Матеус Кунядан фойдаланиш вариантини кўриб чиқмоқда. Таъкидланишича, Шешко декабр ойи ўрталарига қадар жароҳатидан тўлиқ фориғ бўлиши мумкин.

Тоуни 2026 йилги жаҳон чемпионати учун Англия терма жамоасига қўшилиш имкониятини ошириш мақсадида қишда Англия Премьер-лигасига қайтишга тайёр.

Жорий мавсумда инглиз форварди барча турнирларда 18 та ўйинда майдонга тушиб, 12 та гол урди ва 2 та голли узатма берди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2028 йил ёзигача мўлжалланган. Transfermarkt порталидаги маълумотларга кўра, футболчининг бозор қиймати 25 миллион еврони ташкил қилади.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг