locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Манчестер Юнайтед» Тчуаменининг ҳозирги маошини тўлай олмаслигини маълум қилди

Мадриднинг «Реал» клуби ярим ҳимоячиси Орелен Тчуамени «Манчестер Юнайтед»нинг трансфер мақсадига айланди.
Футбол
Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
«Манчестер Юнайтед» Тчуаменининг ҳозирги маошини тўлай олмаслигини маълум қилди
photo: gettyimages

Мадриднинг «Реал» клуби ярим ҳимоячиси Орелен Тчуамени «Манчестер Юнайтед»нинг трансфер мақсадига айланди.

«Қизил иблислар» француз футболчисини майдон марказини кучайтириш учун идеал вариант деб ҳисобламоқда, деб хабар беради инсайдер Фабрицио Романо. Шунга қарамасдан, манбанинг таъкидлашича, инглиз гранди вакиллари футболчи атрофидагиларга унинг ҳозирги маошини тўлай олмасликларини аллақачон тушунтиришган. Трансфер фақатгина 26 ёшли хавбек енгилликка рози бўлган тақдирдагина амалга ошади.

«Манчестер Юнайтед» Тчуамени билан расмий музокаралар олиб бориш учун «Реал»дан ҳали рухсат олгани йўқ. Манкуниянликлар авваломбор «қаймоқранглилар» уни сотишга тайёр эканлигига ишонч ҳосил қилишлари керак.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг