«Манчестер Юнайтед» Шешкого рақобатчи қидирмоқда
«Манчестер Юнайтед» клуби ҳужум чизиғида Бенямин Шешкого муносиб рақобатчи бўла оладиган ва зарурат туғилганда унинг ўрнини тўлиқ босиб оладиган янги форвард қидириш устида фаол иш олиб бормоқда. Бу ҳақда Caught Offside нашри хабар тарқатди.
Манкўниянликларнинг ушбу йўналишдаги асосий нишони «Галатасарой» ҳужумчиси Виктор Осимхен бўлиб турибди. Бироқ, клуб раҳбарияти ушбу трансферни амалга ошириш молиявий томонлама анча қийин бўлишини яхши тушуниб турибди. Шу bois, «қизил иблислар» Осимхенга муқобил вариант сифатида Жан-Филипп Матета («Кристал Пэлас»), Душан Влахович («Ювентус»), Эли Крупи («Борнмут») ҳамда «Барселона»ни тарк этаётган Роберт Левандовски номзодини кўриб чиқмоқда.
Қайд этилишича, янги ҳужумчи трансфери кўп жиҳатдан Маркус Решфорднинг сотилишига боғлиқ бўлади. Агар Решфорд жамоада қоладиган бўлса, таркибга янги ижрочини қўшиб олиш анча мураккаблашади.
Маълумот учун, Виктор Осимхеннинг айни дамдаги трансфер баҳоси 75 миллион евро деб баҳоланмоқда. Нигериялик форвард якунланган мавсумда барча турнирлар доирасида 33 та ўйинда майдонга тушиб, 22 та гол ва 8 та голли узатмага муаллифлик қилди.