locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Манчестер Юнайтед» Рэшфордга янги рақам бермоқчи

Шунингдек, Рэшфорд жамоа билан бирга йиғинда иштирок этади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Манчестер Юнайтед» Рэшфордга янги рақам бермоқчи
ФОТО: Getty images

«Манчестер Юнайтед» ҳужумчи Маркус Рэшфорднинг жамоадаги рақамини ўзгартиришга қарор қилди. Бу орқали манкунианликлар футболчини асосий таркибга қайтаришга тайёр эканини намоён этмоқда. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.

Янги мавсумда англиялик ҳужумчи «қизил иблислар» сафида 14-рақам остида майдонга тушади. Шунингдек, Рэшфорд жамоа билан бирга йиғинда иштирок этади.

Шунга қарамай, 28 ёшли футболчининг клубдаги келажаги трансфер бозоридаги таклифларга боғлиқ бўлиб қолмоқда. Агар «Манчестер Юнайтед» Европанинг етакчи клубларидан бири томонидан жозибадор таклиф олмаса, манкунианликлар Рэшфордни жамоада сақлаб қолишга тайёр.

Эслатиб ўтамиз, Рэшфорд аввал «Манчестер Юнайтед» сафида 39 ва 19-рақамлар остида ҳам ҳаракат қилган.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг