«Манчестер Юнайтед» Решфордга 14-рақамни берди
Решфорд жамоанинг янги мавсум учун таркибига киритилган.
photo: gettyimages
Маркус Решфорд янги мавсумни «Манчестер Юнайтед» таркибида бошлаши мумкин. Клуб инглиз ҳужумчисига янги — 14-рақамни беришга қарор қилган.
Инсайдер Фабрицио Романо маълумотига кўра, «Манчестер Юнайтед»нинг Решфордга 14-рақамни бериши футболчига билдирилаётган ишонч белгиси ҳисобланади. Аввал 28 ёшли ҳужумчи 10-рақамда ўйнаган.
Решфорд жамоанинг янги мавсум учун таркибига киритилган. Бироқ агар унга Европанинг топ-клубларидан бири жиддий таклиф билан чиқса, футболчининг «Манчестер Юнайтед»дан кетиши эҳтимоли сақланиб қолмоқда.
Решфорд ўтган мавсумни ижара асосида «Барселона»да ўтказган эди.
Иброҳим Жалолов
Редактор