locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

“Манчестер Юнайтед” “Реал”нинг икки футболчиси учун 150 миллион евро сарфлаши мумкин

Мадридликлар ушбу маблағни “Манчестер Сити” ярим ҳимоячиси Родрининг трансферига сарфлаши мумкин.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
“Манчестер Юнайтед” “Реал”нинг икки футболчиси учун 150 миллион евро сарфлаши мумкин
Фото: Getty Images

“Манчестер Юнайтед” Мадриднинг “Реал” клуби ярим ҳимоячилари Орельен Тчуамени ва Эдуардо Камавингага қизиқиш билдирмоқда. Англия клуби француз футболчиларни ёзги трансфер ойнасида биргаликда сотиб олиш имкониятини кўриб чиқмоқда.

Манбага кўра, “Реал Мадрид” икки футболчининг трансфери орқали жами 150 миллион евро ишлаб олишни режалаштирган. Мадридликлар ушбу маблағни “Манчестер Сити” ярим ҳимоячиси Родрининг трансферига сарфлаши мумкин.

Тчуамени ва Камавинганинг ўзи ҳозирча “Реал Мадрид”да қолишни афзал кўрмоқда. Бироқ “Манчестер Юнайтед” қизиқишини аниқ таклиф билан мустаҳкамласа, вазият ўзгариши мумкин. Ҳозирча клублар ўртасида расмий келишув мавжуд эмас ва хабар миш-миш сифатида берилган.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг