locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Манчестер Юнайтед» «Реал» футболчиси учун 50 миллион евро таклиф қилади

Инглиз клуби айни пайтда чап қанот ҳимоясини кучайтиришга эҳтиёж сезмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

«Манчестер Юнайтед» «Реал»нинг чап қанот ҳимоячиси Алваро Каррерасни трансфер қилиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Инглиз клуби футболчи учун 50 миллион евро атрофида таклиф тайёрламоқда.

22 ёшли Каррерас аввал «Манчестер Юнайтед» академиясида тарбияланган. У 2024 йилда клубни тарк этиб, «Бенфика»га ўтган ва 2025 йил ёзида «Реал» футболчисига айланган.

«Манчестер Юнайтед» айни пайтда чап қанот ҳимоясини кучайтиришга эҳтиёж сезмоқда. Клуб Каррерасни Люк Шоуга муқобил вариант сифатида кўрмоқда.

Маълумот учун, Каррерас 2025 йилнинг ёзида «Бенфика»дан «Реал»га тахминан 50 миллион евро эвазига трансфер қилинган. Испаниялик футболчи Мадрид клубида 2029 йилгача мўлжалланган узоқ муддатли шартномага эга.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг