«Манчестер Юнайтед» Рафаэл Леауга қизиқиш билдирмоқда
«Милан» молиявий муаммолар сабаб ўз етакчисини сотишга тайёр.
ФОТО: Getty Images
Англиянинг «Манчестер Юнайтед» клуби «Милан» ҳужумчиси Рафаэл Леауни ўз сафига қўшиб олмоқчи. Бу ҳақда инсайдер Экрем Конур хабар берди.
«Милан» молиявий муаммолар сабабли ўз етакчисини сотишга тайёр, бироқ португалиялик футболчининг шартномасидаги товон пули 175 миллион еврони ташкил этади. Италияликлар ушбу трансфер орқали яхшигина даромад ишлаб олишни кўзламоқда.
Маълумот учун, 26 ёшли Леау жорий мавсумда 30 та ўйинда 10 та гол ва 3 та ассист қайд этди. Унинг Transfermarkt'даги нархи 65 миллион евроға баҳоланмоқда.
Насрулло Каримов
Журналист