locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Манчестер Юнайтед» Онанага ўринбосар излаяпти — клуб «Эспанол» дарвозабонига кўз тикиб қўйган

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Манчестер Юнайтед» Онанага ўринбосар излаяпти — клуб «Эспанол» дарвозабонига кўз тикиб қўйган
Расм: gettyimages.com Жоан Гарсия

The Sun нашри маълумотига кўра, «Манчестер Юнайтед» клуби асосий дарвозабон Андре Онана учун муqобил вариантларни фаол қидирмоқда. Асосий номзодлардан бири сифатида «Эспанол» посбони Жоан Гарсия кўрилмоқда.

Маълумотларга кўра, англияликлар 23 ёшли испаниялик дарвозабонни сотиб олиш учун музокараларни бошлашга уринишган. Гарсиянинг «Эспанол» билан тузган шартномасида 21 миллион фунт (тақрибан 24,6 миллион евро) миқдоридаги тўлов шарти мавжуд. Transfermarkt портали маълумотига кўра, унинг бозор қиймати 20 миллион евро атрофида. Футболчининг амалдаги шартномаси 2028 йил ёзигача амал қилади.

2024/25 йилги мавсумда Жоан Гарсия Ла Лигада 32 ўйинда майдонга тушиб, ишончли ва барқарор ўйини билан ажралиб турди. Таъкидлаш жоизки, «Манчестер Юнайтед» жорий мавсумни омадсиз ўтказмоқда — 33 турдан сўнг жамоа АПЛ жадвалида 14-ўринда боряпти ва 38 очко тўплаган.

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг