«Манчестер Юнайтед» Она на ўрнига кимларни кўриб чиқаяптгани маълум
«Манчестер Юнайтед» ёзда дарвозабонлар Андре Она на ва Алтай Байиндирнинг жамоани тарк этишига тайёргарлик кўрмоқда. Шунингдек, «қизил иблислар»нинг ёшлар жамоасини катта эҳтимол билан голкипер Радек Витек ҳам тарк этади. Манкуниянликлар уларнинг ўрнига ўринбосар изламоқда. Бу ҳақда TEAMtalk нашри хабар бермоқда.
Манбанинг берган маълумотларига кўра, кўрсатиб ўтилган футболчилар ўрнига «Манчестер Юнайтед» 33 ёшли дарвозабон Сем Жонстон («Вулверхэмптон»), 35 ёшли Карл Дарлоу («Лидс») ёки 30 ёшли Ангус Ганнни («Ноттингем Форест»ни тарк этмоқда) сотиб олиши мумкин.
Ҳозирги вақтда жамоанинг асосий голкипери Сенне Ламменс ҳисобланади. Якунланган мавсумда бельгиялик посбон барча турнирларда 37 та ўйинда майдонга тушди ва уларнинг саккизтасида ўз дарвозасини дахлсизлигини сақлаб қолди. Футболчининг клуб билан амалдаги меҳнат шартномаси 2030 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Transfermarkt порталида тақдим этилган маълумотларга кўра, футболчининг бозор қиймати 35 миллион еврони ташкил этади.