\"Манчестер Юнайтед\" Норвегия терма жамоаси ҳимоячисини нишонга олди
"Манчестер Юнайтед" ёзги трансфер ойнасида Дортмунднинг "Боруссия" клуби ва Норвегия терма жамоаси ҳимоячиси Юлиан Риерсонни ўз сафига қўшишни режалаштирмоқда.
Хабарларга кўра, инглиз гранди 27 ёшли футболчининг вакиллари билан дастлабки алоқаларни ўрнатган. Клуб раҳбарияти Риерсонни ҳимоя чизиғини кучайтириш учун асосий номзодлардан бири сифатида кўриб чиқмоқда.
Риерсон ўтган мавсум Дортмунд сафида ишончли ўйин намойиш этди. Шунингдек, у ЖЧ-2026да Норвегия терма жамоаси таркибида муваффақиятли иштирок этиб, Бразилияга қарши нимчорак финал баҳсида Винисиус Жуниорга қарши самарали ўйин кўрсатгани билан ҳам эътибор қозонди.
Ҳозирча томонлар ўртасида расмий музокаралар бошланмаган. Бироқ BILD нашрига кўра, "Манчестер Юнайтед" футболчининг трансфери бўйича вазиятни диққат билан кузатмоқда ва яқин вақт ичида амалий қадамлар ташлаши мумкин.