locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Манчестер Юнайтед» Митчелл трансферида фаворит бўлмоқда

Унинг шартномаси 2027 йил ёзига қадар амал қилади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
 «Манчестер Юнайтед» Митчелл трансферида фаворит бўлмоқда
ФОТО: Getty images

«Кристал Пэлас» ҳимоячиси Тайрик Митчелл январь ойида клубини тарк этиши мумкин. Бу ҳақда инсайдер Экрем Конур ижтимоий тармоқларда маълум қилди.

Манбага кўра, 26 ёшли футболчи учун курашда «Манчестер Юнайтед» етакчилик қилмоқда. Шунингдек, «Ливерпуль» ва Лондоннинг «Челси» клублари ҳам Митчеллга қизиқиш билдирмоқда. Аввалроқ Туриннинг «Ювентус» жамоаси ҳам англиялик ҳимоячининг трансферига қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалганди.

Митчеллнинг эҳтимолий трансфери қиймати 23–28 миллион евро атрофида баҳоланмоқда. «Кристал Пэлас» эса футболчи билан амалдаги шартномаси келаси йил ёзида якунига етиши сабабли қишки трансфер ойнасида уни сотиш масаласини кўриб чиқиши мумкин.

Тайрик Митчелл жорий мавсумда Англия Премьер-лигасида 5 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол урди. Унинг шартномаси 2027 йил ёзига қадар амал қилади.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг