locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Манчестер Юнайтед» Микки ван де Венни кузатмоқда

Футболчининг ҳозирги бозор қиймати 50 миллион евро атрофида баҳоланмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

«Манчестер Юнайтед» «Тоттенхэм» марказий ҳимоячиси Микки ван де Венга қизиқиш билдирмоқда. 25 ёшли нидерландиялик футболчининг хизматларига «Ливерпуль» ҳам бефарқ эмас. Бу ҳақда инсайдер Экрем Конур хабар бермоқда.

Ван де Веннинг тезлиги, жисмоний кучи ва чап оёқда ўйнаши АПЛ грандлари эътиборини тортган. Бироқ «Тоттенхэм» ҳимоячини жамоанинг муҳим футболчиларидан бири деб ҳисоблайди ва унинг трансфери осон кечмаслиги кутилмоқда.

Футболчининг ҳозирги бозор қиймати 50 миллион евро атрофида баҳоланмоқда. Шу билан бирга, «Тоттенхэм»нинг кучли музокара позицияси сабаб эҳтимолий трансфер суммаси бундан анча юқори бўлиши мумкин.

Маълумот учун, Микки ван де Вен «Тоттенхэм» сафига 2023 йилда «Вольфсбург»дан келиб қўшилган. 2026 йил августида у клуб билан янги узоқ муддатли шартнома имзолади ва кейинчалик жамоанинг янги сардори этиб тайинланди.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг