locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

“Манчестер Юнайтед” Майкл Керрик ўрнига Антонио Конте номзодини кўриб чиқмоқда

“Қизил иблислар” италиялик мураббий билан дастлабки алоқани ҳам ўрнатган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

“Манчестер Юнайтед” бош мураббий Майкл Керрикнинг келажаги борасида вариантларни кўриб чиқмоқда. Calciomercato хабарiga кўра, агар клуб инглиз мутахассиси билан хайрлашса, унинг ўрнига Антонио Конте асосий номзод сифатида кўрилмоқда. “Қизил иблислар” италиялик мураббий билан дастлабки алоқани ҳам ўрнатган.

Керрик бошқарувидаги жамоа Премьер-лигадаги дастлабки беш учрашувда атиги 5 очко жамғарди. “Манчестер Юнайтед” бу баҳсларда бир бор ғалаба қозониб, икки марта дуранг ўйнаган ва икки учрашувда мағлуб бўлган. Бу клубнинг Премьер-лига тарихидаги энг ёмон стартларидан бири сифатида қайд этилмоқда.

57 ёшли Антонио Конте айни вақтда ишсиз. У аввал “Челси” ва “Тоттенхэм”ни бошқарган, сўнгги иш жойи эса “Наполи” бўлган. Calciomercato маълумотига кўра, у “Манчестер Юнайтед” раҳбариятининг асосий вариантига айланган.

Маълумот учун, “Манчестер Юнайтед” халқаро танаффусдан кейин Премьер-лигада “Тоттенхэм”га қарши, сўнг УЕФА Чемпионлар лигасида “Атлетико Мадрид”га қарши баҳс олиб боради. Ушбу учрашувлар Керрикнинг келажаги учун муҳим бўлиши мумкин.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг