«Манчестер Юнайтед» Майкл Керрик бошқарувида илк бор гол ура олмади
Ҳозирда манкуниянликлар АПЛ турнир жадвалида учинчи ўринни эгаллаб турибди.
ФОТО: Getty Images
Англия Премьер-лигасининг 36-тури доирасида «Манчестер Юнайтед» ҳамда «Сандерленд» жамоалари ўртасидаги баҳсда 0:0 ҳисоби қайд этилди. Шу тариқа, «қизил иблислар» Майкл Керрик бош мураббий этиб тайинланганидан буён илк марта Англия чемпионати учрашувида рақиб дарвозасини ишғол қила олишмади.
Керрик 2026 йилнинг январ ойида «Манчестер Юнайтед» бошқарувига келган эди. Унинг қўл остида жамоа шу вақтгача 15 та ўйин ўтказиб, уларда 27 та гол уришга ва 10 та ғалабани қўлга киритишга муваффақ бўлган эди.
Ушбу ўйиндан сўнг, «Сандерленд» 48 очко билан Англия чемпионати юқори дивизиони турнир жадвалида 12-поғонани эгаллаб турибди. «Манчестер Юнайтед» эса 65 очко билан учинчи ўринда бормоқда.
Насрулло Каримов
Журналист