locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

“Манчестер Юнайтед” Льюис Холлни 2027-йилда сотиб олмоқчи

“Ньюкасл” эса Холл билан хайрлашишни истама・яти.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

“Манчестер Юнайтед” “Ньюкасл”нинг 21 ёшли чап қанот ҳимоячиси Льюис Холлга қизиқишни давом эттирмоқда. TEAMtalk маълумотига кўра, манкунианликлар ёзда футболчини трансфер қила олмаганидан кейин 2027-йилда яна музокараларга қайтишни режалаштирмоқда.

“Ньюкасл” эса Холл билан хайрлашишни истама・яти. Клуб англиялик футболчига яхшиланган шартлар асосида янги шартнома таклиф қилишни режалаштирган. Холлнинг амалдаги келишуви 2029-йил ёзигача мўлжалланган.

Аввалроқ “Манчестер Юнайтед” Холлни чап қанот ҳимояси учун асосий трансфер мақсадларидан бири сифатида кўраётгани хабар қилинганди. Футболчининг ўзи ҳам “Олд Траффорд”га кўчиб ўтиш имкониятига қарши эмаслиги айтилмоқда.

Маълумот учун, Transfermarkt Льюис Холлнинг бозор қийматини 40 миллион еврога баҳоламоқда. “Ньюкасл” эса аввалги музокараларда футболчи учун бундан анча юқори сумма талаб қилгани ҳақида хабарлар тарқалган.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг