locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Манчестер Юнайтед» Люис Холл учун таклиф тайёрламоқда

Ҳозирча клублар ўртасида расмий келишув мавжуд эмас.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

«Манчестер Юнайтед» ёзги трансфер ойнасида «Ньюкасл» чап қанот ҳимоячиси Люис Холлни ўз сафига қўшиб олишни мақсад қилган. TEAMtalk хабарига кўра, манчестерликлар яқин кунларда футболчи учун расмий таклиф билан чиқишга тайёр.

Манбага кўра, «Ньюкасл» 21 ёшли англиялик ҳимоячини тахминан 60 миллион фунт стерлингга баҳоламоқда. Шунга қарамай, «Манчестер Юнайтед» футболчини чап қанот ҳимоясини кучайтириш учун асосий номзодлардан бири сифатида кўрмоқда ва трансферни амалга оширишга жиддий бел боғлаган.

Қайд этилишича, «Манчестер Юнайтед» раҳбарияти трансферни ички даражада маъқуллаган ва энди музокараларнинг кейинги босқичига ўтишга тайёр. Бироқ «Ньюкасл» ўзининг муҳим футболчиларидан бирини қўйиб юборишга шошилмаяпти.

Ҳозирча клублар ўртасида расмий келишув мавжуд эмас. Бироқ яқин кунларда «Манчестер Юнайтед»нинг дастлабки таклифи юборилиши ва музокаралар янада жадаллашиши кутилмоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг