locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Манчестер Юнайтед» Льюис Холл трансферидан воз кечиши мумкин

22 ёшли англиялик футболчи ёзги трансфер ойнасида Майкл Кэррик жамоасининг асосий мақсадларидан бири бўлган, бироқ «Ньюкасл» уни сотишни истамаган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

«Манчестер Юнайтед» «Ньюкасл» ҳимоячиси Льюис Холлни трансфер қилиш имкониятини деярли йўқотган. 22 ёшли англиялик футболчи ёзги трансфер ойнасида Майкл Кэррик жамоасининг асосий мақсадларидан бири бўлган, бироқ «Ньюкасл» уни сотишни истамаган. Бу ҳақда Football Insider нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, «Манчестер Юнайтед» Холл трансферини келаси ёзда яна кўриб чиқишни режалаштирган эди. Бироқ ҳимоячининг яқинда «Ньюкасл» билан янги узоқ муддатли шартнома имзолагани вазиятни янада мураккаблаштирди. Футболчининг ўзи ҳам, клуб ҳам «Олд Траффорд»га кўчиб ўтиш имкониятига ижобий муносабат билдирмаган.

«Манчестер Юнайтед»нинг собиқ бош скаути Мик Брауннинг фикрича, клуб Холл учун курашни давом эттирса, энди анча катта маблағ тўлашига тўғри келади. Шу сабаб манкунианликлар муқобил вариантларни ҳам кўриб чиқмоқда. Улардан бири — «Кристал Пэлас»нинг чап қанот ҳимоячиси Тайрик Митчелл бўлиб, унинг амалдаги шартномаси мавсум якунида тугайди.

Маълумот учун, Льюис Холл 2023 йилда «Челси»дан «Ньюкасл»га келиб қўшилган ва клуб сафида ҳозирга қадар 107 та учрашув ўтказган. Шунингдек, у UEFA Чемпионлар лигасида 11 та ўйинда майдонга тушган ва Англия терма жамоаси сафида 4 та учрашув ўтказган.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг