«Манчестер Юнайтед» Левандовскига бир йиллик шартнома таклиф қилишга тайёр
Унинг «кўк-анорранглилар» билан амалдаги шартномаси 2026 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
ФОТО: Getty images
«Барселона» ҳужумчиси Роберт Левандовски фаолиятини Англия Премьер-лигасида давом эттириши мумкин.
Sportboom нашри берган маълумотларга кўра, полmшалик футболчининг трансферига «Манчестер Юнайтед» қизиқиш билдирмоқда.
«Қизил иблислар» 37 ёшли ҳужумчига бир йиллик шартнома таклиф қилишга тайёр. Ҳозирча ҳужумчининг ушбу таклифга рози бўлиш-бўлмаслиги номаълум.
Маълумот учун, Роберт Левандовски 2022 йилда Мюнхеннинг «Бавария» клубидан «Барселона»га 45 миллион евро эвазига ўтган эди. Унинг «кўк-анорранглилар» билан амалдаги шартномаси 2026 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Жорий мавсумда ҳужумчи каталонияликлар сафида барча турнирларда 37 та ўйинда майдонга тушиб, 16 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист