«Манчестер Юнайтед» клуби «Брайтон» яримҳимоячиси Карлос Балеба трансферини расман эълон қилди
Қайд этилишича, камераунлик 22 ёшли футболчи «қизил иблислар» билан «5+1» схемаси бўйича шартнома имзолади.
photo: gettyimages
«Манчестер Юнайтед» клуби «Брайтон» яримҳимоячиси Карлос Балеба трансферини расман эълон қилди.
Қайд этилишича, камераунлик 22 ёшли футболчи «қизил иблислар» билан «5+1» схемаси бўйича шартнома имзолади.
Аввалроқ «чайкалар» Балебанинг трансферида 70 миллион евро ишлаб олиши ҳақида хабар қилинганди. Шунингдек, қарийб 6 миллион еврога тенг бонус олиши ҳам келишувга киритилган.
Маълумот учун, Карлос «Брайтон» сафида 2023/24 йилги мавсумдан буён тўп тепиб келаётган эди. Ўтган мавсумда у барча турнирлар доирасида 35 та учрашувда майдонга тушганди.
Иброҳим Жалолов
Редактор