«Манчестер Юнайтед» Кэррикни доимий асосда қолдирмоқчи — The Guardian
Майкл Кэррикка "Манчестер Юнайтед"нинг доимий бош мураббийи бўлиш имконияти таклиф қилинади, деб хабар беради The Guardian.
Керрик ҳозирча клуб раҳбарияти билан ўз келажаги ҳақида гаплашмаган, бироқ манбанинг таъкидлашича, спорт директори Жейсон Уилкокс ва ижрочи директор Омар Беррада мураббийнинг қилган ишларидан катта таассуротда.
Керрик январда тайинланганидан бери жамоа Англия Премьер-лигаcидаги 14 та ўйиндан 10 тасида ғалаба қозонди ва муддатидан олдин Чемпионлар лигасига йўлланмани қўлга киритди.
Шунингдек, "Манчестер Юнайтед" раҳбарлари Керрикни жамоа ўйинчилари ва кийиниш хонасида қўллаб-қувватлаётганидан хабардор. Шу сабабли манба "қизил иблислар" Европанинг нуфузли мусобақасига қайтишини тасдиқлаганидан сўнг, Майклга доимий шартнома таклиф қилиниши кутилмоқда.