locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Манчестер Юнайтед» Кэррикни бош мураббий сифатида тасдиқлади

Шартнома 2028 йилгача мўлжалланган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Манчестер Юнайтед» Кэррикни бош мураббий сифатида тасдиқлади
ФОТО: Getty images

“Манчестер Юнайтед” клуби Майкл Кэррикни жамоа бош мураббийи лавозимига расман тасдиқлаганини эълон қилди. Бунга қадар у ушбу вазифани вақтинча бажарувчи сифатида олиб бораётган эди.

“Қизил иблислар” маълум қилишича, Кэррик келаси мавсумда ҳам жамоани бошқаради. Томонлар янги шартнома имзолаган бўлиб, ОАВ маълумотларига кўра, у 2028 йилгача мўлжалланган.

44 ёшли мутахассис “Манчестер Юнайтед” 13 январь куни Рубен Аморимни истеъфога чиқарилганидан сўнг қабул қилиб олган. Унинг дастлабки шартномаси 2026 йил ёзигача амал қилиши керак эди.

Кэррик бошчилигида манчестерликлар Англия чемпионатида 15 ўйиндан 10 тасида ғалаба қозониб, келаси мавсум учун Чемпионлар лигаси йўлланмасини қўлга киритди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг