locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Манчестер Юнайтед» Каземиронинг ўрнига учта асосий номзодни кўриб чиқмоқда

Бразилиялик яримҳимоячи жорий мавсум охирида манкуниянликлар сафини тарк этади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

«Манчестер Юнайтед» клуби жорий мавсум якунида жамоани тарк этадиган яримҳимоячи Каземиронинг ўрнини босиши мумкин бўлган уч нафар футболчи номига аниқлик киритди. Бу ҳақда Daily Mail нашри хабар бермоқда.

Манбанинг маълум қилишича, бразилиялик футболчининг ўрнига асосий даъвогарлар сифатида қуйидаги ўйинчилар кўрилмоқда:

  • Сандро Тонали («Ньюкасл»);
  • Эллиот Андерсон («Ноттингем Форест»);
  • Адам Уортон («Кристал Пэлас»).

Таъкидланишича, агар жамоани Мануэл Угарте ҳам тарк этадиган бўлса, «қизил иблислар» яна бир яримҳимоячи қидиришга мажбур бўладилар. Бироқ, манкуниянликлар ушбу трансферлар борасида Англия чемпионатининг бошқа клублари, хусусан, «Манчестер Сити» томонидан жиддий рақобатга дуч келишлари мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Каземиро 2022 йилнинг ёзидан буён «Манчестер Юнайтед» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг