“Манчестер Юнайтед” Карлос Балебани сотиб олишга яқин турибди
22 ёшли камераунлик футболчи манчестерликлар сафида тиббий кўрикдан муваффақиятли ўтган.
Фото: Getty Images
“Манчестер Юнайтед” “Брайтон” ярим ҳимоячиси Карлос Балебани трансфер қилишга яқин. Daily Mail маълумотига кўра, 22 ёшли камераунлик футболчи манчестерликлар сафида тиббий кўрикдан муваффақиятли ўтган.
Томонлар футболчи билан 5 йиллик шартнома тузишга келишиб олган. Келишувда уни яна бир мавсумга узайтириш имконияти ҳам мавжуд. Трансфер расман яқин вақт ичида эълон қилиниши кутилмоқда.
Балеба ўтган мавсумда “Брайтон” сафида АПЛнинг 31 та учрашувида майдонга тушиб, 5 та сариқ карточка олган.
Маълумот учун, Балеба 2023-йилда “Лилл”дан “Брайтон”га кўчиб ўтган ва қисқа вақт ичида жамоанинг асосий футболчиларидан бирига айланган.
Насрулло Каримов
Журналист