«Манчестер Юнайтед» Карлос Балеба ёки Куадио Конега қизиқмоқда
«Манчестер Юнайтед» таркибни кучайтириш учун яна бир ярим ҳимоячи изламоқда.
photo: gettyimages
«Манчестер Юнайтед» таркибни кучайтириш учун яна бир ярим ҳимоячи изламоқда.
Sky Sports хабарига кўра, манкуниянликлар Карлос Балеба ёки Куадио Конени сотиб олиш имкониятини диққат билан ўрганиб чиқмоқда. «МЮ» ҳозирча «Брайтон» билан алоқага чиққанича йўқ, аммо камерунлик хавбек бўйича потенциал битим вариантларини яна кўриб чиқмоқда, «Рома»нинг француз аъзоси эса арзонроқ муқобил вариант сифатида баҳоланмоқда.
«Манчестер Юнайтед» Конени сотиб олишни хоҳлаётган барча клублар орасида асосий даъвогар сифатида кўрилмоқда, бироқ трансфер яқин кунларда амалга ошиши ҳақида гапириш ҳануз барвақт.
Иброҳим Жалолов
Редактор