«Манчестер Юнайтед» Карлос Балеба учун 75,8 миллион евролик таклиф юборди
«Манчестер Юнайтед» «Брайтон» ярим ҳимоячиси Карлос Балебани ўз сафига қўшиб олиш учун расмий таклиф билан чиқди. The Athletic маълумотига кўра, Манчестер клуби 22 ёшли камерунлик футболчи учун 70 миллион евро ва яна 5,8 миллион евро бонуслар таклиф қилган.
Бироқ «Брайтон» бу суммани етарли деб ҳисобламаслиги мумкин. Шунга қарамай, клублар ўртасидаги музокаралар ижобий давом этмоқда ва барча томонлар трансфер бўйича келишувга эришиш устида ишламоқда.
Балеба «Манчестер Юнайтед»нинг ярим ҳимоя чизиғини кучайтириш учун асосий трансфер мақсадларидан бири ҳисобланади. Ҳозирча «Брайтон» футболчини қўйиб юборишга рози бўлгани ҳақида маълумот йўқ.
Маълумот учун, Карлос Балеба ўтган мавсум «Брайтон» сафида барча мусобақаларда 35 та учрашувда майдонга тушган. Унинг клуб билан шартномаси 2028 йил ёзигача амал қилади. Transfermarkt футболчининг бозор қийматини 55 миллион евро деб баҳоламоқда.