locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Манчестер Юнайтед» Карим Адеемининг агентидан маълумот сўради

«Боруссия Д» эса футболчи билан шартномани узайтирмоқчи.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Манчестер Юнайтед» Карим Адеемининг агентидан маълумот сўради
ФОТО: Getty Images

«Манчестер Юнайтед» Дортмунднинг «Боруссия» клуби ҳужумчиси Карим Адееми ҳақида маълумот сўради. Бу ҳақда журналист Флориан Плеттенберг ўзининг X ижтимоий тармоғида хабар берди.

Манбага кўра, «Боруссия» 23 ёшли вингер билан шартномани узайтириш ниятида, аммо бу бўйича ҳозирча келишувга эришилмаган.

Адееми ва унинг агенти Мендеш янги битимга махсус «озод қилиш» банди киритилишини хоҳламоқда.

Жорий мавсумда немис футболчиси барча мусобақаларда 14 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урган ва 3 та голли узатма амалга оширган. Унинг амалдаги шартномаси 2027 йил ёзигача мўлжалланган. Transfermarkt маълумотларига кўра, Адеемининг бозор қиймати 60 миллион еврога баҳоланмоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг