“Манчестер Юнайтед” қишда “Барселона” ҳимоячисини трансфер қилиши мумкин
“Манчестер Юнайтед” “Барселона” чап қанот ҳимоячиси Алехандро Балдени қишки трансфер ойнасида сотиб олиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда инсайдер Экрем Конур хабар бермоқда.
Манбага кўра, инглиз клубининг 22 ёшли футболчини трансфер қилиш имконияти ёзги трансфер ойнасига нисбатан анча ошган. Бунга Балденинг жорий мавсумда “Барселона” сафида жуда кам ўйин амалиётига эга бўлаётгани сабаб бўлмоқда.
“Манчестер Юнайтед” ёзда ҳам Балдега қизиқиш билдирган, бироқ трансфер амалга ошмаган. Футболчи ўша пайтда “Барселона”ни тарк этишни истамаган эди. Энди унинг жамоадаги роли камайгани сабаб қишда вазият ўзгариши мумкин.
Маълумот учун, Балденинг “Барселона” билан амалдаги шартномаси 2028-йилгача мўлжалланган. Transfermarkt унинг бозор қийматини 50 миллион евро атрофида баҳоламоқда.