“Манчестер Юнайтед” ҳимоячиси Харри Магуайр Жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади
Ҳозирча Англия миллий жамоасининг якуний таркиби расман эълон қилинмаган.
photo: gettyimages
“Манчестер Юнайтед” ҳимоячиси Харри Магуайр Жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади
33 ёшли футболчи АҚШ, Канада ва Мексикада бўлиб ўтадиган мундиал учун Англия қайдномасига киритилмаган. Маълумотларга кўра, Магуайр бош мураббий Томас Тухел томонидан якуний рўйхатдан чиқариб юборилганидан “шок ҳолатида”.
Магуайр ушбу мавсум АПЛда 22 та учрашувда майдонга тушиб, 1 гол ва 2 ассист қайд этди. Шунингдек, у 3 та сариқ ва 1 та қизил карточка олди.
Ҳозирча Англия миллий жамоасининг якуний таркиби расман эълон қилинмаган. Жамоа ЖЧ-2026 гуруҳ босқичида Хорватия, Гана ва Панама билан баҳс олиб боради.
Иброҳим Жалолов
Редактор