locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Манчестер Юнайтед» Харри Магуайрга янги шартнома таклиф қилмоқчи

Англиялик ҳимоячи 2018 йилдан буён манкуниянликлар шарафини ҳимоя қилмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

«Манчестер Юнайтед» ҳимоячиси Харри Магуайр фаолиятини «Олд Траффорд»да давом эттириши мумкин. Daily Mail нашри тарқатган хабарга кўра, манкуниянликлар шу ёзда шартномаси якунга етадиган футболчи билан ҳамкорликни узайтиришни режалаштирмоқда.

Манбанинг таъкидлашича, клуб раҳбарияти собиқ сардорга янги битим таклиф қилишга тайёр, бироқ молиявий шартлар ўзгариши кутилмоқда. Айни дамда Магуайр ҳафтасига 180 минг фунт стерлинг (206 минг евро) маош олади. Янги шартномада ушбу рақамлар бошқача кўриниш олиши мумкин.

Харри 2018/2019 йилги мавсумдан буён «қизил иблислар» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Жорий мавсумда 32 ёшли ҳимоячи барча мусобақаларда 14 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол ва битта голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйди. Transfermarkt портали тажрибали футболчининг бозор қийматини 10 миллион евроға баҳоламоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг