«Манчестер Юнайтед» Гирасси трансферини кўриб чиқмоқда
«Манчестер Юнайтед» январь ойидаги трансфер ойнаси олдидан ҳужум чизиғини кучайтириш вариантларини ўрганмоқда. TEAMtalk хабар беришича, клуб скаутлари кузатаётган футболчилардан бири Дортмунднинг «Боруссия»си ҳужумчиси Серу Гирасси ҳисобланади.
30 ёшли форвард анчадан бери «Манчестер Юнайтед» эътиборида. Манкунианликлар унинг номзодини 2023 йилда ҳам кўриб чиққан, аммо якунда «Аталанта»дан Расмус Хойлундни трансфер қилган.
Гирасси 2024 йилда «Боруссия»га ўтган. У Дортмунд клуби сафида 102 та учрашувда 64 та гол урган.
«Боруссия» ҳозирча ҳужумчисини сотиш ниятида эмас. Клуб Гирассига чемпионлик учун курашда муҳим футболчи сифатида қарамоқда.
Мавсум бошидан буён форвард 4 та ўйинда 4 та гол ва 2 та голли узатма қайд этган.