locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Манчестер Юнайтед» футболчилари клубдан Магуайр билан шартномани узайтиришни сўрашмоқда

Томонлар ўртасида тузилган амалдаги келишув жорий мавсум охирида якунига етади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Манчестер Юнайтед» футболчилари клубдан Магуайр билан шартномани узайтиришни сўрашмоқда
ФОТО: Getty Images

«Манчестер Юнайтед» футболчилари клуб раҳбариятидан ҳимоячи Харри Магуайр билан амалдаги келишувни узайтиришни хоҳламоқда. Бу ҳақда The Sun нашри хабар бермоқда.

Нашр маълумотларига кўра, манчестерликлар аъзолари Англия терма жамоаси марказий ҳимоячиси жамоани текинга (эркин агент сифатида) тарк этмаслиги керак деб ҳисоблашади. Таъкидлаш жоизки, Магуайрнинг шартномаси 2026 йилнинг ёзида якунга етади ва бошқа клублар аллақачон у билан музокаралар олиб бориш ҳуқуқига эга.

Маълумот учун, Харри «МЮ» шарафини 2018/2019 йилги мавсумдан буён ҳимоя қилиб келмоқда. Жорий мавсумда 32 ёшли ҳимоячи барча турнирлар доирасида 15 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол ва 1 та голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйди. Transfermarkt портали маълумотларига кўра, футболчининг айни дамдаги бозор қиймати 10 миллион еврога тенг.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг