locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

“Манчестер Юнайтед” Феликс Немеча учун курашга қўшилди

25 ёшли футболчи ҳозирда “Боруссия Д” шарафини ҳимоя қилмоқда.
Футбол
Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
ФОТО: Getty Images

“Манчестер Юнайтед” Дортмунднинг "Боруссия" клуби ярим ҳимоячиси Феликс Немечани ўз сафига қўшиб олиш учун курашни кучайтирмоқда.

Манбаларга кўра, “қизил иблислар” германиялик футболчи трансфери борасида Мадриднинг “Реал” ва “Манчестер Сити” билан рақобатлашишга тайёр. Клубнинг спорт директори Кристофер Вивелл футболчининг вакиллари билан мунтазам алоқада бўлиб турибди.

Қайд этилишича, 25 ёшли ярим ҳимоячи ҳозирча Дортмундни тарк этишга шошилмаяпти ва асосий эътиборини Германия терма жамоаси билан Жаҳон чемпионатидаги иштирокига қаратган. Шунга қарамай, келажакда Премьер-лигага қайтиш эҳтимоли реал вариант сифатида баҳоланмоқда.

Маълумот учун, Феликс Немеча 2023-йилдан буён Дортмунднинг “Боруссия” клубида тўп сурмоқда. Жорий йилнинг март ойида у клуб билан шартномасини 2030-йилнинг ёзига қадар узайтирган.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг